Фондининг асосий мақсади фуқаролар йиғинлари фаолиятини аниқ йўналтирилган асосларда ва аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, кўмаклашишдан иборат. Фонд қуйидаги вазифаларни амалга оширади: – фуқаролар йиғинларига аҳоли орасида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат асосида яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантириш, ҳудудларини ижтимоий, сиёсий барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ҳамкорлик қилиш, ёрдамлар кўрсатиш ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ва қулай шарт-шароитлар яратиш, тартибга келтириш ишларида иштирок этиш ҳамда молиявий кўмаклашиш;