Мақсад ва вазифалари
Фондининг асосий мақсади фуқаролар йиғинлари фаолиятини аниқ йўналтирилган асосларда ва аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, кўмаклашишдан иборат.
Фонд қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
– фуқаролар йиғинларига аҳоли орасида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат асосида яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантириш, ҳудудларини ижтимоий, сиёсий барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ҳамкорлик қилиш, ёрдамлар кўрсатиш ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ва қулай шарт-шароитлар яратиш, тартибга келтириш ишларида иштирок этиш ҳамда молиявий кўмаклашиш;
– давлат ҳокимияти органлари ваколатларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказилиши жараёнида ҳамда фуқаролар йиғинлари томонидан ушбу ваколатларнинг амалга оширилишида зарур услубий тавсиялар ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш;
− фонднинг бўлим, бўлинмалари ўзларининг тегишли ҳудудидаги фуқаролар йиғинлари фаолияти билан боғлиқ харажатларни, ходимларини бир йилда бир марта тўланадиган лавозим маоши миқдоридаги моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа харажатларини молиялаштириш;
– фуқаролар йиғинлари фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш, илғoр тажрибаларни оммалаштириш, улар манфаатларини қонун асосида ҳимоя қилиш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш, зарур ҳолларда уларни молиявий томонлама қўллаб-қувватлаш;
– фуқаролар йиғинида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар, фахрийлар, ногиронлар, етим-есирларга ҳамда таббий офатлардан талофат кўрган фуқароларга нисбатан инсонпарвар ва меҳр-шафқатли муносабатда бўлиш ғояларини кенг тарғиб қилиш уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда ночор қийналган оилаларни уй-жой билан таъминлашда, мавжуд уйларини таъмирлаш ҳамда хорижий давлатларда даволанишларида фонд имкониятларидан келиб чиқиб моддий ёрдамлар кўрсатиш;
− фуқаролар йиғинлари фаолиятини илғoр тажрибалар билан оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли ғоя ва лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш, зарур ҳолларда уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни моддий-техника базасини мустаҳкамлашда тасарруфидаги биноларини реконструкция қилиш, таъмирлаш, қуриш ҳамда бино билан таъминлашда молиявий томондан кўмаклашиш;
– фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг долзарб масалалари, давлат органлари, ҳўжалик бошқарувлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик механизмларини шакллантириш, ривожлантиришга бағишланган республика ва халқаро илмий-амалий анжуманлар, семинарлар ташкил этиш ва иштирок этиш;
- туман (шаҳар)ларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатларни яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, маҳаллалардаги ички йўллар, кўп қаватли уй-жойларни таъмирлашда ёрдамлар кўрсатиш;
- умумдавлат аҳамиятига эга бўлган ҳолларда хорижий корхоналар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида қурилиш, тиббий жиҳозлар ва бошқа зарурий товарларни харид қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳага оид тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва иштирок этиш;
– давлатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, маънавий-маданий тадбирлар, марказий экспозицион кўргазмаларни ташкил этишда молиявий қўллаб-қувватлаш, туризм соҳасини ривожлантиришга қартилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
− эпидемия ва пандемияга қарши курашиш уни олдини олиш аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар ва ёрдамлар сифатини янада яхшилаш, самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш уларни қўллаб-қувватлаш;
– фонднинг Устав фаолияти доирасида республикадаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар, халқаро, чет эл юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорликда қўшма дастур ва стартоп бизнес лойиҳаларни ижтимоий шериклик асосида амалга ошириш, илм-фан ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларини қўллаб-қувватлашда иштирок этиш.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |