Янгиликлар

Ҳайрия тадбири

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ИИББ ходимлари Тошкентда яшовчи ва ёрдамга муҳтож бўлган яна 25 та оиладан хабар олишди.
Ҳайрия тадбири

 

Бу сафар Мирзо-Улуғбек тумани 2-сон ИИБ ходимлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги 1-сон Тошкент Академик лицейи ўқувчилари – Холиқова А.Д. ва Красновский А. билан бирлашиб иш тутдилар. Ёшларнинг ўзлари ИИББ ходимларига ёрдамлашиш ва саҳоват акциясида иштирок этиш истагини билдирдилар. Улар биргаликда Мирзо-Улуғбек тумани шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сон секторидаги “Шаҳрисабз, “Оққўрғон”, “Нур”, “Асака”, “М. Исмоилий”, “Мустақиллик”, “Лашкарбеги”, “Оқибат”, “Дархон”, “Х. Олимжон” маҳаллаларида яшовчи фуқаролардан хабар олиш учун йўл олдилар.  

Жойларда одамларга топиширилган озиқ-оқват маҳсулотлари жамланган сумкалар мурувват ва кўмак тимсоли бўлди. Шу билан бирга учрашувлар давомида фуқаролар ходимлар билан бўлган суҳбат давомида ўзлари учун қизиқ бўлган ва бугунги кунда долзарб бўлган барча саволларини бериб, ходимлар маслаҳатларини тинглашди. 

“Саҳоват ва кўмак” юракларни забт этди: муҳтожларга моддий ва жисмоний ёрдам қўлини чўзиш имконияти бўлган кўплаб фуқаролар ходимлардан аҳолининг ижтимоий заиф қатламига қай тарзда ёрдам бериш мумкинлиги, саҳоват ишларида қандай иштирок этиш мумкинлиги ҳақида саволлар беришди. Карантин чекловлари бугунги кунда турли мунозараларга сабаб бўлиши мумкин, аммо бир нарса ўзгармайди: шаҳримизда яшовчи ҳар бир фуқаро ёрдамга муҳтож инсонлар ҳақида тез-тез қайғуриб, кўмак, меҳр ва оддий суҳбат ҳам муҳимлигига ишонч ҳосил қилмоқдалар.

971 | 06.05.2020
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш