Янгиликлар

Пандемия даврида “Саховат ва кўмак” жамғармаси эҳтиёжманд оилаларга қарийб 105 миллиард сўм нақд пул тарқатди

Пандемия даврида
Пандемия даврида “Саховат ва кўмак” жамғармаси эҳтиёжманд оилаларга қарийб 105 миллиард сўм нақд пул тарқатди

Ҳеч кимга сир эмаски, пандемия шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали, якка-ёлғиз ва ногирон, вақтинча ишсиз бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш долзарб масалага айланди.

Шу боис Президентимиз ташаббуси билан эҳтиёжманд аҳоли қатламини моддий-маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида жамғарма ҳисоб рақамига 250 миллиард 342 миллион сўм хайрия маблағлари келиб тушди.


Жамғарма ташкил этилган илк кунларданоқ, аҳолига манзилли кўмак кўрсатишни сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратди. Шу мақсадда сектор раҳбарлари ва фуқаролар йиғинлари ходимлари билан ҳамкорликда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини аниқлаш бўйича ўрганишлар олиб борилди. Биринчи марта қатъий карантин чоралари жорий этилган даврда республикамиз бўйича кам таъминланган ва даромад манбаидан ажралиб қолган 480 минг оилалар рўйхати шакллантирилди ва уларга 190 миллиард сўмлик хайрия маблағлари ажратилди. Жумладан, 345 мингдан зиёд оилага кундалик истеъмол товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилган бўлса, 91 мингдан ортиқ оилага 90 миллиард сўмдан зиёд нақд пул кўринишидаги моддий ёрдам кўрсатилди.


Жорий йилнинг 10 июльдан такроран жорий этилган карантин даврида ҳам жамғарма вақтинча даромадсиз қолган аҳолини моддий томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига масъулият билан ёндашди. Жумладан, июль, август ойларида мазкур йўналишга қарийб 50 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, 103 мингдан зиёд оила озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. 23 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага 15 миллиард сўм нақд пул тарқатилди.


Пандемия шароитида аҳолини дори-дармон, тиббий ниқоблар ва антисептик воситалар билан таъминлаш мақсадида жамғарманинг 10,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағи сарф этилди.

 

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

206 | 22.09.2020
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш