Янгиликлар

«Қонунларимизда коррупциоген ҳолатлар мавжуд» – Сенат раиси

Сенат раиси
«Қонунларимизда коррупциоген ҳолатлар мавжуд» – Сенат раиси

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон қонунчлигидаги камчиликлар ҳақида гапириб ўтди. У илгари ишлаб чиқилган қонунлар ҳозирги кун талабига жавоб бермаслигини қайд этган.

 

«Парламентнинг асосий фаолияти тез қадамлар билан кетаётган ислоҳотларнинг қонуний асосларини яратиш ва мустаҳкамлашдир. Йиллар давомида ишлаб чиқилган қонунлар бугунги кун талабига жавоб бермаслигини кўрдик.

Қонунларда кўплаб коррупциоген ҳолатлар мавжуд. Уларда ислоҳотларга тўсиқ бўладиган кўплаб моддалар бор. Буларни бартараф қилиш бўйича Олий Мажлиснинг икки палатаси томонидан ҳам таҳлилий, ҳам қонунчилик ишлари амалга ошириляпти», деди Норбоева «Ўзбекистон-24» телеканалига бераган интервьюсида.

Сенат раиси парламент олдида ижро ҳокимиятининг ҳисобдорлиги ошганини ҳам қайд этиб ўтган.

906 | 23.09.2020
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш