Янгиликлар

Президентимиз дунё тараққиётига дахлдор ташаббусларни илгари сурди

Муносабат
Президентимиз дунё тараққиётига дахлдор ташаббусларни илгари сурди

Мамлакатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблясининг 75 сессиясида сўзлаган нутқини барча юртдошларимиз қатори катта ҳаяжон билан кузатдим. Мамлакатимиз раҳбарининг бутун дунёга қарата ўзбек тилида мурожаат йўллагани барча қатори менинг ҳам қалбимда фахр туйғусини уйғотди. Ўзбеклигимдан, Ўзбекистон фарзанди эканимдан ифтихор этдим.

Президентимизнинг бу галги маърузасида ҳам бир қатор глобал аҳамиятга эга бўлган таклифлар илгари сурилди. Хусусан, Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш, Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш тўғрисидаги таклифлар дунё тараққиётига дахлдор эканини ҳаммамиз яхши англаймиз.  

Юрбошимизнинг қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказиш таклифи эса ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашнинг халқаро тизимини яратиш ташаббусидир.   

Дарвоқе, камбағалликни қисқартириш Янги Ўзбекистон олиб бораётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Бунга тадбиркорликни ривожлантириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилмани барпо этиш, одамларни янги касб-ҳунарларга ўргатиш ва аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш орқали эришилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳам аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича кўп йиллик тажрибага эга. Фонд кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар, фахрийлар, ногиронлар, етим-есирларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Шу боис пандемия даврида аҳолини манзилли кўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий этилган карантин давомида эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан нақд пул кўринишида қарийб 105 миллиард сўм моддий ёрдам тарқатилди. Шунингдек, қарийб 360 минг оилага кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари, 8 мингдан зиёд оилага дори-дармонлар хайрия ёрдами сифатида берилди.

Муҳтарам Президентимизнинг Бош Ассамблеянинг 75 сессиясида сўзлаган нутқидан кейин аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш камбағалликни қисқартиришнинг самарали усулларидан бири эканини яна бир карра теран ҳис қилдик. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳақиқий кўмакка муҳтож оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш йўналишидаги вазифаларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаради. Бу йўналишда пастга тушиб ишлашга алоҳида эътибор қаратамиз. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жамоат ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш фаолиятимизнинг бош меъзонига айланади.

Соқижон КАРИМОВ,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

республика бошқаруви раиси ўринбосари

1303 | 25.09.2020
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш