Янгиликлар

Абдулла Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири
Абдулла Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди. Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида Абдулла Арипов иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар борасида гапириб ўтди.

— Биздаги статистикага кўра сўнгги уч йилда ҳар икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари икки ярим баробарга ошди. Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспорти 2,1 баробарга ошган бўлса, Тожикистон экспорти қарийб 5 баробар ортди. Бундан келиб чиқадики, бизнинг муносабатларимиз фақат бир томонлама манфаатли ҳамкорлик эмас, балки ҳар икки томонга наф келтиради.

Жорий йилда пандемия туфайли Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ўртасида ўзаро товар айирбошлаш пасайди, аммо фақат Тожикистон билан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошиб, 317 миллион долларни ташкил этди.

Яқин йилларда олдимизга қўйилган вазифа — ўзаро товар айланмасини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш имкониятига эгамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, жорий йилда сув танқис бўлишига қарамасдан, қўшимча сув етказиб берганингиз учун Тожикистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

Мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда хусусан, илмий марказлар ўртасида тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан, навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилишини Тошкентда ўтказишни таклиф қиламиз.

Пандемия вақтида бир биримизни қўллаб-қувватлаганимиз ҳамкорликнинг қай даражада мустаҳкам эканини билдиради. Ўзбекистон бу ҳамкорликни давом эттиришга тайёр, — деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов.

Бош вазир томонидан коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашгач, қуйидагиларни амалга ошириш таклиф этилди.

- Ҳар икки давлат зиёлилари форумини ўтказиш
- Икки давлат ёшларининг ўзаро ташрифини амалга ошириш
- «Битта саёҳат тури бутун минтақа бўйлаб» тамойили остида, Буюк Ипак йўли брендини ривожлантириш ва зиёрат туризми лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш.
- Таълим ва тиббиёт борасида ҳамкорликни ривожлантириш
- Ўзбекистонда Тожикистон маданияти кунларини ўтказиш
- Душанбе шаҳрида ўзбек ва тожик санъаткорлари иштирокида концерт дастурларини ташкил этиш.

Ўз навбатида Тожикистон Республикаси Бош вазири Коҳир Расулзода ҳам ташриф учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.

439 | 29.09.2020
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш