Янгиликлар

Бухоро давлат тиббиёт институти хорижда ўз филиалини ташкил этади

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти
Бухоро давлат тиббиёт институти хорижда ўз филиалини ташкил этади

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистонда хорижий мамлакатда ўз филиалини ташкил этган илк олий таълим муассасасига айланди. 

Бухоро вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, институт Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган Ноида Халқаро Университети базасида ўз филиалини ташкил этиш бўйича меморандум имзолади

Унга биноан 2020-2021 ўқув йилидан институт профессор-ўқитувчилари Тиббиёт ва жарроҳлик бакалаври дастури асосида ўқишга қабул қилинган Ҳиндистон фуқароларига ўз мамлакатларида таҳсил беришади. 

Келишувга биноан, Халқаро Ноида Университети таълим жараёни учун зарур инфратузилма, моддий-техник база, ўқув лабораториялари ҳамда клиник базалардан фойдаланиш бўйича ёрдам кўрсатади. 

 

Ўқишга қабул қилинган талабалар биринчи икки йилни Ҳиндистонда, қолган 3 йилни эса Бухорода ўтказишади. Бу бугунги пандемия шароитида ҳинд талабаларининг ўз ватанларида туриб таҳсил олишлари учун ҳам қулай имконият. 

Бухоро давлат тиббиёт институти, Ноида халқаро институти ҳамда PeopleHive компанияси ўртасида имзоланган ушбу уч томонлама меморандум мамлакат олий таълим муассасаларининг халқаро жозибадорлигини таъминлашда, таълим экспорти орқали институт моддий барқарорликни оширишда ҳамда халқаро рейтингларда ўрин эгаллашига асосий восита бўлиб хизмат қилади, дейилади маълумотда.

Маълумот ўрнида, Бухоро давлат тиббиёт институти 2019 йилда Ҳиндистон фуқароларига таълим бериш ҳуқуқини берувчи Тиббиёт кенгаши аккредитациясидан ўтган эди. Ўтган ўқув йилида 50га яқин ҳинд фуқаролари ўқишга қабул қилинган эди. 

1144 | 29.09.2020
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш