Янгиликлар

Болалар бизнинг келажагимиз

Сирдарё вилояти
Болалар бизнинг келажагимиз

1 Июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Ушбу кун 1925-йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган бўлиб, 1950-йилдан байрам сифатида нишонлаб келинади.  

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими ташаббуси билан Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Гулистон шаҳар 1- сонли “Гўдаклар уйи”да “Болалар бизнинг келажагимиз” номли бадиий тадбир ташкил этилди. Тадбирда болажонлар томонидан қизиқарли саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар ижро этилди. Уларнинг ҳар бирига фонд Сирдарё вилоят бўлими ва ҳомийларнинг байрам совғалари топширилди.

– Боланинг кўнглини кўтариш инсоннинг ўзига ҳам қувонч бағишлайди. Бунга бугунги тадбирда ҳам яна бир карра амин бўлдик. Совға олган болалар, қувонган биз бўлдик – дейди фонднинг Сирдарё вилоят бўлими бошқарув раиси Баходир Тўхтасинов.

Шу куни Сардоба тумани “Юртдош” МФЙ, “Янги аср” кўчаси 1-уйда истиқомат қилиб келаётган Эътибор Ортиқбоеванинг фарзанди ҳолидан хабар олиниб, унга ногиронлик аравачаси топширилди.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

287 | 01.06.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш