Янгиликлар

Меҳр-саховат ва мурувват байрами

Тошкент вилояти
Меҳр-саховат ва мурувват байрами

1 Июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент вилоят бўлими ташаббуси билан Ўрта Чирчиқ туман, “Оқ ота” маҳалласида хайрия тадбири ташкил этилди. Тадбирда мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда имконияти чекланган болажонлар иштирок этишди.   

– Аввалги йиллардан фарқли равишда жорий йилда имконияти чекланган болажонларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қиляпмиз, – дейди фонднинг Ўрта Чирчиқ туман бўлинмаси раиси Наримон Ҳайитқулов. – Чунки бу байрам, энг аввало, меҳр-саховат ва мурувват байрами. Болаларга улашилаётган ҳар бир совға уларнинг ҳаётга бўлган қизиқишини янада ошириши шубҳасиз.

Таъкидлаш керак, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан бугун республикамизнинг барча ҳудудларида хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган тадбирларда эҳтиёжманд оила фарзандлари ва ногиронлиги бор болаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари, эшитиш ва ортопедик мосламалар совға қилинмоқда.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

104 | 01.06.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш