Янгиликлар

Наманганлик 18 нафар имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олинди

Наманган вилояти
Наманганлик 18 нафар имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олинди

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Наманган вилоятида ҳам қатор хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.  

– Автоҳалокатга учраганимиздан кейин турмуш ўртоғим ва бир нафар фарзандимдан ажралиб қолганмиз, – деди Наманган шаҳар “Меҳнатобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Санобархон Убайдуллаева. – Автоҳалокатда яна бир фарзандимиз Моҳира Содиқжонова ҳам жиддий жароҳат олган эди. Бир неча йилдан буён даволатишга ҳаракат қиляпман, аммо ўзи мустақил ҳаракатлана олмаяпти. Бугун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими томонидан фарзандимга берилган ногиронлик аравачаси, ширинликлар ва совғалар кўнглимизни кўтарди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда жами 18 нафар ногиронлар, узоқ вақтдан буён даволанаётган ҳамда мактабларда якка тартибда ўқитиш услубида таълим олаётган болаларнинг ҳолидан ҳам хабар олинди.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

296 | 01.06.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш