Янгиликлар

Ҳ.Нарзуллаевнинг мурожаати юзасидан

Бухоро вилояти
Ҳ.Нарзуллаевнинг мурожаати юзасидан

Бугун ижтимоий тармоқларда Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи Ҳикматулло Нарзуллаенинг “Маҳалла” хайрия жамоат фонди номига нисбатан асоссиз фикрлари тарқалди.

Маҳаллий телеграм каналларининг бири орқали тарқаган постда “Убаи-калон” қишлоғида яшовчи Ҳ.Нарзуллаев 3 ой олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб, моддий ёрдам сўрагани, аммо унинг мурожаати эътиборсиз қолиб кетаётганини маълум қилган.

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган мазкур хабардан кейин “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вазиятни тўлиғича назоратга олди. Ўрганиш натижаларига кўра, виртуал қабулхонага Ҳ.Нарзуллаев эмас, балки унинг онаси Шоҳиста Қобилова мурожжат қолдиргани маълум бўлди. Ш.Қобилова ўз мурожаатида боқувчисини йўқотганлиги, қарамоғида 4 нафар фарзанди борлигини айтиб, мутасадди идоралардан моддий ёрдам сўраган. Шундан кейин “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳуддудаги тадбиркорлар билан ҳамкорликда Ш.Қобиловага 1 қоп ун ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб берган. Шунингдек, фуқарога моддий ёрдам олиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғини орқали бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мурожаат қилиш бўйича тегишли ҳуқуқий тавсиялар берилган.

Дарвоқе, маҳаллий телеграм канали орқали тарқатилган хабарда Ҳ.Нарзуллаев виртуал қабулхонага қилинган мурожаат бўйича ўрганиш олиб борилмаганини таъкидлайди. Аслида эса мурожаат тўлиқ ўрганилган. Мурожаатнинг ўрганилгани юзасидан жорий йилнинг 25 март куни далолатнома ҳам расмийлаштирилган. Далолатномага “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ғиждувон туман бўлинмаси ҳисобчиси,  “Денов” маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари ҳамда виртуал қабулхонага мурожаат йўллаган Ш.Қобилова ҳам имзо чеккан.

Айни пайтда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят бўлими ходимлари муаммони батафсил ўрганиш мақсадида Ғиждувон туманида боришган. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

239 | 05.06.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш