Янгиликлар

Бўстонлиқда ўқув-семинар ташкил этилди

Тошкент вилояти
Бўстонлиқда ўқув-семинар ташкил этилди

Тошкент вилояти “Товоқсой” сиҳатгоҳида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ташаббуси билан ходимларнинг билим-савиясини ошириш ҳамда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантириш учун “Шахс руҳий онги ва салоҳиятини ошириш – комил шахс белгиси сифати” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

– Семинарларни ташкил этишдан мақсад – ходимиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишчанлик даражасини оширишдан иборат, – дейди фонд вилоят бўлими раҳбари Д.Шоисманов. – Семинаримизга Ўзбекистон Республикаси психологлар Ассоциацияси аъзоси, арт терапевт, аура сома бўйича мутахассис Дилбар Хожимухамедованинг таклиф этилгани  тадбирнинг аҳамиятини янада оширди.

Дарвоқе, семинарда ақлий салоҳиятни ошириш услублари ва тавсиялари, китоб ўқишнинг хотира яхшиланиши ва тўғри фикр юритишдаги аҳамияти, жамоа олдида ўзини тўғри тутиш ва ишонтириш қобилитяти каби мавзуларда психологик дарслар ўтилди.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

264 | 10.06.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш