Янгиликлар

Тадбиркорлик – иқтисодиётимиз таянчи!

Тошкент шаҳар
Тадбиркорлик – иқтисодиётимиз таянчи!

“Маҳалла” фонди жорий йилдан бошлаб ҳудудларда тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Бунинг учун йил бошида истиқболли режалар танлаб олинган эди.

Ўтган 5 ой давомида бевосита “Маҳалла” фондининг моддий кўмаги билан ўндан зиёд янги тадбиркорлик лойиҳалари ҳаётга мувафаққиятли татбиқ этилди.

– Тадбиркорликни ривожлантириш учун, энг аввало, ходимларнинг билим-салоҳиятини юксалтиришимиз лозим, – дейди фонд Тошкент шаҳар бўлими раиси А.Далабоев. – Бугунги ўқув-семинарни ҳам ана шу мақсадда ташкил этдик. Тадбирда иштирок этган фонд туман бўлинмалари масъул ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Таъкидлаш керак, “Тадбиркорлик – иқтисодиётимиз таянчи!” мавзусидаги ўқув-семинарда Тошкент Молия институти профессор-ўқитувчилари ҳамда “Малочный домик” ва “Малика Фаттахова” корхоналари асосчилари тадбиркорликнинг энг муҳим жиҳатлари ҳақида маъруза ўқишди.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

298 | 10.06.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш