Янгиликлар

Тошкент шаҳардаги 35 та маҳалла фуқаролар йиғинларига жами 356 млн. сўмлик мебель ва компьютер жамланмалари топширилди

Тошкент шаҳар
Тошкент шаҳардаги 35 та маҳалла фуқаролар йиғинларига жами 356 млн. сўмлик мебель ва компьютер жамланмалари топширилди

Юртимизда маҳалла азалдан тарбия, маърифат ва маънавият ўчоғи бўлиб келган. Жамиятимизнинг таянчи ва аҳолининг том маънодаги энг яқин кўмакдоши ҳисобланади.

Мирзо Улуғбек туманидаги “Оққўрғон” маҳалласида ташкил этилган тадбирда, пойтахтимиздаги 35 та маҳалла фуқаролар йиғинларига мебель ва компьютер жамланмалари тантанали тарзда топширилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 14 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларга бир миллион сўмлик хайрия ёрдами ҳамда ногиронлик аравачалари беминнат тарзда топширилди.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

107 | 01.07.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш