“Маҳалла” хайрия фонд кўмаги билан “Темир дафтар”га кирган 13 нафар Гулистонлик фуқарода юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда
Сирдарё вилояти

Маҳалла”хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими Сирдарёда моддий даромад манбасини йўқотган, ишсиз эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш ва “Темир дафтар”га кирган аҳоли қатламини соғлиғини тиклаш борасида хайрли ишга қўл ўрди.
Яқинда фонднинг Гулистон шаҳар бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасининг 232 миллион пул маблағи ҳисобидан ана шундай фуқаролар орасидан юқори технологик жарроҳлик амалиётга муҳтож бўлган 13 нафар фуқаро сараланиб, улар соғлиғини тиклашга кўмаклашди.
Травматологик йўналишдаги ташхисот ва даволаш амалиётлари юртимиздаги кўзга кўринган Тиббиёт муассасаларида ўтказилди. Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида кардиология йўналишида, Республика болалар миллий тиббиёт марказида, нейрохирургия йўналишида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилгач, улар ўз соғлиқларини тиклаб ўз уйларига қайтишади.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |