Янгиликлар

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда

Андижон вилояти
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда

Андижоннинг барча туман ва шаҳарларида Қурбон ҳайити байрами олдидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олинмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 13 июлдаги “Қурбон хайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, қолаверса, Муборак Қурбон ҳайитининг халқимизга хос инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни, миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида Марҳамат туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари улашилди.  

Қурбон ҳайити олдидан туман «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан маҳаллалардаги «Темир дафтар»га киритилган 150 нафар, «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди томонидан эса 25 нафар, жами 175 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

144 | 23.07.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш