Янгиликлар

“Саховат уйи”даги кексалар йўқланди

Наманган вилояти
“Саховат уйи”даги кексалар йўқланди

Наманганда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Сиз меҳр ва эътиборимиздасиз” шиори остида меҳр-мурувват тадбирлари ташкил этилди.

Саховат машиналарининг илк манзили – давлатимиз раҳбарининг жорий йил февраль ойида Наманган вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берилган топшириқлар асосида янгитдан барпо этилган “Саховат уйи”да бўлди.

Қайд этиш керакки, ёлғиз кексалар ва ногиронлар учун Наманган шаҳрининг Давлатобод тумани “Орзу” массивининг баҳаво жойида қуриб битказилган ушбу масканда нуронийларнинг яшаши учун барча қулай шароитлар яратиб берилган.

Қурбон Ҳайити муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими мурувват даргоҳида истиқомат қилувчи ҳар бир кишига байрам кайфиятини улашиш мақсадида фонд қошидаги “Маҳалла ифтихори” унитар корхонасида ишлаб чиқарилган кўрпа маҳсулотлари тақдим этилди.

– Президентимизнинг Наманганга ташрифи ҳаётимизни буткул яхши томонга ўзгартириб юборди, – дейди “Саховат уйи” кексалар ва ногиронлар учун интернат уйида истиқомат қилувчи Тамара Уринбаева. – Ҳозиргача биз қариялар кўримсиз, эски пастқам биноларда, нураб кетган хоналарда яшашга мажбур бўлгандик. Давлатимиз раҳбари айтган муддатда 120 ўринли замонавий бинога кўчиб ўтдик. Бу ерда мен каби ҳар бир кекса учун алоҳида яшаш хонаси, ҳаммом, музлатгич, телевизор мавжуд. Кунимиз завқли ўтмоқда. Шифокорлар вақти-вақти билан кўрикка келиб туради. Яқинда сенатор ташаббуси билан чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтгандик. Мана, “Маҳалла” фонди ходимлари ҳайитлик тариқасида бизларга ғамхўрлик кўрсатди. Биз бу эътибордан миннатдор бўлдик.

“Саховат уйи”даги йўқловдан кейин “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилояти бўлими томонидан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 130 та хонадонга борилиб, уларга озиқ-овқат ва бошқа мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Қурбон ҳайити кунларидаги бундай савобли ишлар халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни намоён этиш, миллий-диний қадриятларимизни янада улуғлашга хизмат қилади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

229 | 23.07.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш