Янгиликлар

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Навоий вилояти
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Байрамлар арафасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш яхши анъанага айланган.

Бу йил ҳам байрам муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими бошқаруви томонидан анъанага содиқ қолинган ҳолда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.

Жумладан, фонд ходимлари Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи 1935 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони Рамзия ая Темирова ҳамда биринчи гуруҳ ногирони Қандолат ая Нормуродовалар хонадонига ташриф буюрди. Уларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими ҳамда шаҳар бўлинмаси томонидан байрам совғаси ва озиқ-овқат махсулотлари тўплами топширилди.

Маълумки, ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида мардона кураш олиб бориб, азиз жонларини фидо қилган, мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Бунда Президентимизнинг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида фонднинг Кармана туман бўлинмаси билан биргаликда Алишер ва Бобошер Бўроновлар ҳолидан хабар олинди.  

Кармана тумани “Жалоир” МФЙда яшовчи бу ака-укалар қатағон қурбони – 1938 йилда қулоқ қилинган Бозор бобо Бўроновнинг эваралари ҳисобланади. Учрашувда Бозор бобо хотираси ёд этилди, у киши ҳақида ширин суҳбатлар қурилди. Айни пайтда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга фонд томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами ҳамда байрам совғалари улашилди.

Байрам арафасида фонд ходимлари томонидан “Мурувват” ва “Саховат” уйларида даволанаётган, ногиронлиги бўлган, имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан ҳам хабар олинди. Навоий вилояти тиббий ижтимоий хизматлар агенлиги бўлими билан хамкорликда Нурота туманидаги “Мурувват” эркаклар уйига “Маҳалла” фонди хузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 30 минг дона тиббий ниқоб ҳамда антисептик воситалар етказиб берилди.

Ўзгалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан бири саналади. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими томонидан ташкил этилаётган хайрия тадбирлари давом этмоқда.

“Маҳалла” фонди

матбуот котиби

81 | 31.08.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш