Янгиликлар

Яккасаройлик 3 нафар имконияти чекланган ватандошимизга ногиронлик аравачалари топширилди

Тошкент шаҳар
Яккасаройлик 3 нафар имконияти чекланган ватандошимизга ногиронлик аравачалари топширилди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди мустақиллигимизнинг 30 йиллиги тантаналари олдидан хайрия тадбирларини давом эттирмоқда. Ҳудудларда ташкил этилаётган тадбирларда кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар улашилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг Яккасарой туманида бўлиб ўтди.

Фонд республика бошқаруви ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим кечаклар ва уч нафар имконияти чекланган ватандошларимизга ногиронлик аравачалари топширилди.  

– Ҳар байрамда ўксик кўнгилларга қувонч улашиб, уларнинг ҳолидан хабар оламиз, – дейди фонд республика бошқаруви раиси Д.Усманов. – Бу анъанани бугун ҳам давом эттиряпмиз. Мақсадимиз одамларнинг кўнглини кўтариш, уларнинг ҳаётга бўлган муҳаббатини оширишдан иборат. Дарвоқе, бу йилги хайрия тадбирларида қатағон қурбонларининг кам таъминланган авлодларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Тадбир давомида Яккасарой туманидаги “Ҳамид Сулаймонов” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Маҳалла идорасига фонднинг Яккасарой туман бўлинмаси томонидан компьютер, принтер ва мебель жиҳозлари совға қилинди.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

71 | 31.08.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш