Янгиликлар

Сирдарёда “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди

Сирдарё вилояти
Сирдарёда “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва жисмоний фаолликни йўлга қўйиш борасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти ҳудудий бошқаруви ходимлари томонидан тарғибот ва ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.  

Маҳалла фуқаролар йиғини, соғлиқни сақлаш тизими ҳамда ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида “Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови”, “Спортни сев, спорт билан яша” шиорлари остида ўтказилаётган тадбирлари шулар жумласидандир.

– Спорт-соғломлаштириш тадбири Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси ўринбосари Анвар Нарзуллаев. – Тадбирда хайрия фондининг шаҳар ва туман бўлимларида ишлайдиган барча ходимлар иштирок этди.

“Спортни сев, спорт билан яша” шиори остидаги спорт, соғломлаштириш тадбирида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, махсус йўлак бўйлаб югуриш, 5000 қадам йўлак бўйлаб пиёда юриш каби турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Ғолибларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бошқаруви томонидан таъсис этилган эсдалик ва қимматбаҳо совғалар берилди.

Ўтказилган спорт соғломлаштириш тадбири энди жамоат фонднинг шаҳар ва туман бўлими ходимлари томонидан ўз ҳудудларида ўтказилиб, унга аҳолининг кенг қатлами жалб этилади.  

Маҳалла фонди

матбуот хизмати

160 | 08.09.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш