Янгиликлар

Наманганлик фаол ҳашарчи-теримчилар муносиб рағбатлантирилмоқда

Наманган вилояти
Наманганлик фаол ҳашарчи-теримчилар муносиб рағбатлантирилмоқда

Наманган вилояти далаларида, эрта баҳорда яхши ниятлар билан 63 минг 406 гектар майдонга чигит қадалган бўлиб, айни пайтда 216 минг тонналик “оқ олтин” хирмонини нест-нобуд қилмай, ёғин-сочин дамларга қолдирмай йиғиштириб олиш борасидаги ишлар қизғин тусга кирди.

Ҳосилни уйишда пахтачилик кластерлари билан биргаликда, пахтакорларга кўнгилли равишда узоқ-яқиндан келаётган ҳашарчилар ҳам яқиндан мададкор бўлмоқда.  

Бунинг натижасида, пахта мавсумида ихтиёрий равишда фаол иштирок этаётган ёшу кекса ўз оилаларининг даромадларини ошириш имкониятига эга бўлмоқда. Бу жараёнда Наманган шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан далага бориш истагини билдирган фуқароларнинг фаоллигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Наманган вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва Учқўрғон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида йиғим-теримни ташкил этишда ўрнак бўлаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб келинмоқда.  

Бундан ташқари, теримда кунлик суръатни оширган ҳолда 100 килограмдан ортиқ “оқ олтин” йиғиштиришда бошқаларга ўрнак бўлаётган пешқадам ҳашарчи-теримчилар ҳам муносиб рағбатлантирилмоқда.

“Маҳалла” фонди ҳамда вилоят Нуронийлар кенгаши томонидан “оқ олтин” мавсуми давомида бундай рағбатлантириш тадбирларини мунтазам ўтказиб бориш кўзда тутилган.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

78 | 07.10.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш