Янгиликлар

Эъзозу эътибордан кўнгиллар шод

Хоразм вилояти
Эъзозу эътибордан кўнгиллар шод

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллинини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари юртимизда “Кексалар ҳафталиги” деб эълон қилинди.

Ушбу ҳафталик доирасида “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими ҳам кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланишга қаратилган бир қатор маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб келмоқда.

Жумладан, Боғот туманидаги Миришкор қишлоғида жойлашган 4-сон мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда кекса авлод вакиллари ёшларга ўз ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб бердилар. Берилган саволларга кексалар ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб жавоб беришди.

Тадбирда туман маданият уйи санъаткорлари иштирокида катта концерт дастури намойиш қилинди. Барча фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

Бундай тадбирлар бошқа маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда ҳам бўлиб ўтмоқда.

Рўзимбой Ҳасан,

“Янги Ўзбекистон” мухбири

38 | 08.10.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш