Янгиликлар

Кекса авлод вакиллари эъзоз ва эҳтиромда

Навоий вилояти
Кекса авлод вакиллари эъзоз ва эҳтиромда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча ҳудудларда жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексалар ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ушбу ҳафталик доирасида “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими томонидан ҳам кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Навоий шаҳридаги “Жанубий” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган давра суҳбатида кекса авлод вакиллари бугунги тинч ва осуда ҳаётимизга шукроналик келтириб, мамлакатимиз равнақи учун ҳисса қўшиш энг олий мақсад бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, фонд ходимлари “Жанубий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи 1940 йилда туғилган Эльза Когай, 1944 йилда туғилган Хамитян Сарваров, 1944 йилда туғилган Нина Вульф, 1939 йилда туғилган Ғайбулло бобо Темиров сингари 20 га яқин фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюрилди. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмалари топширилди.

Учрашувларда таъкидланганидек, кексаларимизга кўрсатилаётган ҳурмат ва эҳтиром, уларнинг саломатлигини асраш ва ҳаётий тажрибаларидан унумли фойдаланиш келажагимиз эгалари бўлмиш фарзандларимизнинг эртанги куни янада порлоқ бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

Бундай тадбирлар “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими томонидан нафақат ҳафталик доирасида, балки йил давомида ташкил этилади.

Абдували Бўриев,

ЎзА

62 | 11.10.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш