Янгиликлар

Эътибордан эл кўкаради

Андижон вилояти
Эътибордан эл кўкаради

Андижон вилояти Хўжаобод тумани "Бешкарам" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Одинахон Тоштемирова “Аёллар дафтари”га киритилган. Эҳтиёжманд бу аёл доимий йўқлаб келадиган саховатпеша инсонлардан мамнун, миннатдор.

– Ҳолингдан хабар олиб, кўнгил сўраб туришса, ёлғизликни унутасан киши, - дейди Одинахон. – Гап маҳалладан доимий бериб туриладиган озиқ-овқат маҳсулотларию ёрдам пулларида ҳам эмас. Муҳими, инсон эканингни, сени ҳам кимлардир эслаб, йўқлаши яшаш учун умид беради.

Шу туманда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Мўминжон Аблакимовнинг қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди бор. Ўзининг дори-дармонидан ортиб уларнинг таъминотини йўлга қўйиш осон эмас. Ана шундай пайтда ҳолидан хабар оладиган масъуллар жонига оро киради.

– Мен каби эҳтиёжмандларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаётганларга раҳмат, - дейди у. – Бир чимдим меҳр ва бир ҳовуч эътибор билан эл кўкаради, дейишлари бежиз эмас. Буни ўз ҳаётим мисолида кўриб, ҳис қилиб турибман.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Андижон вилоят бўлими ходими Сирожиддин Аҳмаджоновнинг айтишича, жорий йилнинг ўтган даврида 668 оилага салкам 200 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Саминжон ҲУСАНОВ,

“Халқ сўзи”

44 | 13.10.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш