Янгиликлар

Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасининг Наманган вилоят босқичи ўтказилди

Наманган вилояти
Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасининг Наманган вилоят босқичи ўтказилди

Наманган шаҳридаги 4-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби машғулотлар залида Наманган шаҳар ҳокимлиги, Ўзбек жанг санъати вилоят федерацияси, шаҳар туризм ва спорт бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси ҳамда мазкур спорт мактаби ҳамкорлигида ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасининг вилоят босқичи ва шаҳар 1-сектор раҳбари соврини учун баҳслар ўтказилди.

Унда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлганлар ўртасида 22 вазн тоифасида 240 нафардан ортиқ умидли спортчи ёшлар иштирок этишди.

Шунингдек, мусобақага “Кексалар ҳафталиги” доирасида бир қатор фахрий спортчилар ҳам таклиф қилинди. Уларга  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган шаҳар бўлинмасининг эсдалик совғалари улашилди, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Беллашувнинг белбоғли кураш турида Алихон Маллабаев, Аҳмаджон Маллабоевнинг чиқишлари кўпчиликда яхши таассурот қолдирди.

Наманган шаҳар, Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари фахрли ўринларни эгаллашди. Якунда ғолибларга Ўзбек жанг санъати вилоят федерацияси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмасининг 1-, 2-, 3-даражали диплом, медаллари ва эсдалик совғалари топширилди.

Ибодулла Жабборов,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Наманган шаҳар бўлинмаси бошлиғи

47 | 13.10.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш