Янгиликлар

Маҳалла фаоллари муносиб тақдирланди

#Сурхондарё
Маҳалла фаоллари муносиб тақдирланди

Бугунги кунда Шўрчи туманидаги 53 та маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари фуқароларнинг дардига дармон, қувончига елкадош бўлмоқда.

Маҳалланинг обод бўлиши, фуқароларнинг фаровон яшашида уларнинг алоҳида ўрни бор. Ўз ишига масъулият ва ташаббускорлик билан ёндашаётган бир гуруҳ маҳалла фаоллари туман ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари билан тақдирланди, дея хабар берилади туман ҳокимлигининг телеграм саҳифасида

— Қилган меҳнатингни роҳатини кўриш, раҳмат эшитиш кишига завқ бағишлайди, — дейди “Қораариқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Парда Бозоров. — Кўпнинг кучи, маслаҳати билан ҳамжиҳатликда иш олиб бораётганимиз ривожланиш, тараққиёт сари ундамоқда. Албатта олдимизда турган вазифалар кўлами кенг. Бугунги эътибор янги ташаббус, ғоя ва мақсадлар сари даъват этди.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

64 | 19.11.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш