Янгиликлар

Ҳеч ким, ҳеч қачон эътибордан четда эмас

#Сирдарё
Ҳеч ким, ҳеч қачон эътибордан четда эмас

Сирдарёда аҳолининг кўмакка муҳтож, кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Оқолтин туман бўлими туманда истиқомат қилаётган ва соғлиғини йўқотган яъни даволанишга муҳтож инсонларга фонднинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан моддий  ёрдам кўрсатмоқда.

Туманнинг “Янги давр”, “Обод”, “Аҳиллик”, “Бўстон”, "Мустақиллик", "Кўркамдиёр”, "Аҳиллик" маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларга соғликларини тиклаши учун моддий ёрдам кўрсатилди.

– Халқ депутатлари туман кенгаши аъзолари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва сиёсий партиялар билан ҳамкорликда оғир аҳволга тушиб қолган аҳолига аниқ ва манзилли ижтимоий ёрдамларни кўрсатмоқчимиз, –дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Оқолтин туман бўлими раиси Нурали Мирзаев. – Бу эса улар учун катта ёрдам бўлади. Муҳими, эътибордан четда қолмайди.  

Бундан ташқари туманда ишсиз, турмуш шароити оғир “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар” рўхатига киритилган фуқароларга ҳам кўмак кўрсатмоқда. Натижада, улар фонднинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси пул маблағлари ҳисобидан тикув машинали, чорвачилик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар қора мол, паррандачиликни йўлга қуймоқчи бўлганлар парранда билан таъминланмоқда. Таъмирталаб уй-жойини таъмирлашни истаб, мурожаат қилганлар қайта таъмирланган уй-жойларга эга бўлмоқда.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

46 | 24.11.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш