Янгиликлар

“Маҳалла” фонди “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

#Қашқадарё
“Маҳалла” фонди “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан куни-кеча “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига старт берилган эди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳам лойиҳа доирасида ҳудудларда мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишда фаол иштирок этмоқда.

Бугун фонднинг Қашқадарё вилоят бўлими вилоятда ташкил этилган “Бир миллион дарахт” акциясида иштирок этди.

– Қарши шаҳридаги “Абу-Убайда ибн Жарроҳ” зиёратгоҳида ташкил этилган мазкур акция атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида ўтказилмоқда, – дейди фонд вилоят бўлими раиси Н.Маҳматов. – Акция доирасида 1000 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдик. Лойиҳа доирасидаги тадбирларимиз Ғузор, Деҳқонобод ва Яккабоғ  туманларида ҳам давом этмоқда.

Таъкидлаш керак, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ушбу умуммиллий лойиҳа доирасида нафақат дарахт экиш ишларига, балки ҳудуддаги кам таъминланган оилалар ҳолидан ҳам хабар олишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. 

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

54 | 24.11.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш