Янгиликлар

Аҳоли фаровонлиги йўлида

#Навоий
Аҳоли фаровонлиги йўлида

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти Кармана туман бўлинмаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунда туманда 39 та маҳалла мавжуд бўлиб, уларда яшовчи аҳоли хонадонлари ва ҳудудларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилди ва бунда 2 минг нафардан ортиқ аҳоли иштирок этди.

Туманда манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларида ташкил этилган ихчам иссиқхоналарда икки-уч марта ҳосил олиш имконияти яратилиши натижасида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилган маҳаллалар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. 2020 йилда 7 та, 2021 йилда эса яна 10 та маҳалла ихтисослаштирилди.

Натижада 2021 йил ҳосили учун 28 474 та аҳоли хонадонидаги 1702 гектар томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ййўлга қўйилиб, мавжуд томорқа ерларидан йилига уч марта ҳосил олинмоқда. Шунингдек, жорий йилда 885 гектар томорқа ерларига 2022 йил ҳосили учун тўқсонбости экинларини экиш режа графиклари белгилаб олинди.

Шунингдек, фонд туман бўлинмаси томонидан аҳолини бир марталик моддий рағбатлантириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларини моддий рағбартлантириш бўйича 110 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларга бир марталик моддий ёрдам маблағлари тўлаб берилди.

Шунингдек, туманда 5 та маҳалла фуқаролар йиғини – “Арабхона”, “Хончарбоғ”, “Зиёкор”, А.Навоий, “Нурафшон”га компьютер жамланмаси, 3 та маҳалла фуқаролар йиғинларига – “Айрончи”, “Бешкент”, “Аллон” маҳаллаларига мебель жамланмалари етказиб берилди.

Абдували Бўриев, ЎзА

55 | 25.11.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш