Янгиликлар

Ўзбекистон – кексалари эъзозланган юрт

#Бухоро
Ўзбекистон – кексалари эъзозланган юрт

Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокимлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида нуронийлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик иштирокида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.

Ойлик доирасида туман нуронийларининг навбатдаги манзили «Қобул ота» масжиди бўлди.  

Масжиднинг умумий майдони 1 гектарга яқин бўлиб, бино икки қаватдан иборат. Масжиднинг ички сиғими 5 мингдан ортиқ намозхонга ибодат қилиш имкониятини беради. Ҳовли билан ҳисоблаганда 10 минг киши бир вақтнинг ўзида ибодатни амалга ошира олади. Масжиднинг ўртасида 37 метр баландликда гумбаз қилиниб, бинонинг олд қисмида 41 метр баландликдаги иккита минора қад кўтармоқда.

Бу ерда замонавий таҳоратхона, имом хатиб, ноиб, мутавалли, муаззин ва бошқа ходимлар учун барча қулайликларга эга маъмурий бино ҳам қад кўтармоқда.

 

Сўнг нуронийлар Халқаро математика мактабига борди, таълим масканида яратилган шароитлар билан танишди. Мактаб музейи ва кутубхона уларда катта таассурот қолдирди.

Халқаро таълим масканида «Нуронийлар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди. Учрашув давомида салоҳиятли ёшлар мактаб ҳаёти ва ўқув жараёнлари ҳақида ўзбек, инглиз, рус тилларида сўзлаб берди. Мактаб тарихи, бугуни ва эришилган ютуқлар ҳақидаги роликлар намойиш этилди.

Қоракўл туманида амалга оширилаётган ислоҳотларни Тиббиёт бирлашмаси фонида ҳам кўриш мумкин. Фахрийлар туман тиббиёт бирлашмасида амалга оширилаётган ишлар, қулайликлар билан танишди.  

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан туманда туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир жароҳатланиши маркази қурилиши лойиҳалаштирилган.  

Айни пайтда 3,3 миллиард сўмлик маблағ ҳисобига диагностика биносини қуриш ишлари давом этмоқда. Иккинчи босқичда қабулхона ва 20 ўринга мўлжалланган шошилинч тиббий ёрдам бўлимини 1,4 миллиард сўмга капитал таъмирлаш режалаштирилган. Қоракўлдаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар интернат уйида хайрия тадбири ҳам ташкил этилди.

 Зариф Комилов, ЎзА

73 | 25.11.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш