Янгиликлар

“Темир дафтар”даги оилаларга 27 миллион сўмлик воситалар берилди

#Самарқанд
“Темир дафтар”даги оилаларга 27 миллион сўмлик воситалар берилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ушбу тоифадаги аҳоли қатлами бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши учун имконият яратиш вазифаси белгилаб берилган.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги маҳаллаларда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг истак ва талабларидан келиб чиқиб, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Пайариқ туман бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 27 миллион сўм маблағ ажратилди.

Ушбу маблағ ҳисобидан 30 та оила вакилларига тикув машинаси, пишириқ тайёрлаш печи ҳамда пайвандлаш ускунаси олиб берилди. Шу орқали уларнинг даромад топиб, рўзғор тебратишига имконият яратилди.

– Қурилишда ишлаганман ва шу соҳани тушунаман, – дейди И.Равшанов. – Шунинг учун маҳалладан қандай ёрдам берайлик деб сўрашганида пайвандлаш ускунаси олиб беришларини айтгандим. Бугун ушбу ускунани топширишди. Бу имкониятдан фойдаланиб, оилавий шароитимизни яхшилаймиз ва “Темир дафтар”дан чиқамиз.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунга қадар Пайариқ туманида 3694 та оила “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, ҳозиргача уларнинг 3589 тасига амалий ёрдам берилиб, рўйхатдан чиқарилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

51 | 25.11.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш