Янгиликлар

Аскар оналарини шарафлаймиз

#Самарқанд
Аскар оналарини шарафлаймиз

Ватан она каби азиз ва мукаррамдир. Унинг тинчлигини сақлаш, туғилиб ўсган заминни қўриқлаш эса эр йигитларнинг муқаддас бурчи. Мамлакатимизда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни олдидан ўтказилаётган қатор маданий-маърифий тадбирларда ана шу бурчни садоқат билан адо этаётганлар шарафланмоқда .

Самарқанд шаҳрида жойлашган Марказий ҳарбий округининг Маданият ва маърифат марказида “Аскар оналарини шарафлаймиз!” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар вакиллари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг оналари, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида Миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш, юртимиз ва халқимиз осойишталигини таъминлашга ҳисса қўшиш ҳар бир йигит учун юксак шон-шараф ишига айлангани алоҳида таъкидланди.

— Ўғлим Самарқанд шаҳридаги Марказий ҳарбий округи гарнизонида муддатли ҳарбий хизматни ўтамоқда, — дейди оддий аскар С.Умматовнинг онаси. — Бугун тадбирда бизга кўрсатилаётган эҳтиромдан бошим кўкка етди,эл-юрт корига ярайдиган ўғлим борлигидан фахрландим.

Тадбирда йигитлик бурчини ўтаётган аскарларнинг оналарига ҳарбий қисмларнинг командирларидан келган ташаккурномалар, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва бадиий китоблар топширилди.

Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар эса барчага янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи

123 | 25.12.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш