Янгиликлар

Қашқадарёлик чап ўпкаси олиб ташланган чернобилчи нега 3-гуруҳ ногиронлигига ўтказилди?

#Қашқадарё
Қашқадарёлик чап ўпкаси олиб ташланган чернобилчи нега 3-гуруҳ ногиронлигига ўтказилди?

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бор чернобилчилар оилаларини Янги йил байрами арафасида моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, фонднинг Қашқадарё вилоят бўлими томонидан чернобилчилар оилаларидан хабар олинди, байрам туҳфалари ҳадя қилинди. Қарши шаҳридаги "Нуристон" МФЙда яшовчи Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган, ядро полигонларида хизмат қилган Жалол Назаровдан кўнгил сўралганда, дили ёришиб кетди, тадбир иштирокчиларига қайта-қайта миннатдорлик изҳор этди, кўзлари ёшланди. Чунки ...

— Бу кўргулик ҳеч кимнинг бошига тушмасин, — деди у. — 1987 йили Чернобиль атом электр станцияси ҳалокатини бартараф этишда иштирок этиб, радиация таъсирида ҳушимни йўқотдим. Чунки мен Чернобиль АЭСга чамаси 30 километр масофада атом ва уран қолдиқларини кўмишда иштирок этгандим. Нурланиш оқибатида бир ойдан сўнг уйимга қайтиб келдим. Баданимни тошма босиб кетди. Радиация таъсири туфайли чап ўпкамни операция қилиб олиб ташлашди. Чернобиль АЭСда нурланган деб 2-гуруҳ ногиронлигини беришди. Аммо бир неча йилдан сўнг, мени қайта текшириб, 2-гуруҳ ногирони эмассиз, деб 3-гуруҳ ногиронлигига ўтказишди. Менга адолатсизлик қилинди. Ахир қўлимда “2-гуруҳ ногирон, ЧАЭС” деган ҳужжат турибди. Қолаверса, радиация туфайли чап ўпкам олиб ташланган бўлса...

Шу куни Қарши шаҳридаги Комилон маҳалласида яшовчи чернобилчи Умиддилла Раҳматов ва Нақшаб маҳалласидаги Нурали Тошев ҳам йўқланди, совға-саломлар улашилди.

— Биз Чернобиль АЭС ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар билан боғлиқ юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилоят бўлими бошқаруви раиси Нурали Маҳматов. — Зотан, ўз вақтида ўзгалар ҳаёти учун ўз жонини аямаган бу каби кексаларимизни эъзозлаш мамлакатимизда олиб борилаётган инсопарварлик сиёсатининг негизини ташкил этади.

Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”

109 | 27.12.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш