Янгиликлар

Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда

#Сирдарё
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви ходимлари янги йил байрами арафасида Гулистон шаҳрида жойлашган, вилоят "Ногиронлар" жамиятига қарашли "Ногиронлар" уйида истиқомат қилаётган ногирон, якка-ёлғиз, қаровчиси йўқ фуқаролар ҳолидан хабар олди.

Уларга фонднинг "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 33 миллион 600 минг сўмлик кўрпа-тўшак, қишки кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника воситалари тарқатилди.

Бу ерда 70 фуқаро истиқомат қилади. Уларнинг кўпи ногирон, қолганлари якка-ёлғиз, қаровчисини йўқотган, меҳр, мурувват ва эътиборга муҳтож инсонлар. Улар фонд томонидан ҳар бир байрамда йўқланади. Бу эса ногиронлар, кўнгли ўксик инсонларда яшашга бўлган умидни уйғотади.

3 та маҳаллага мебел, 5 та маҳаллага компьютер жамланмаси топширилди

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими ва Гулистон туман бўлими ходимлари ушбу туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган маҳалла фуқаролар йиғини идораларига янги йил арафасида ёрдам кўрсатди.

Фонд маблағи ҳисобига келтирилган мебеллар тўплами тумандаги "Ибрат", "Теракзор", "Мевазор" маҳалла фуқаролар йиғинига топширилган бўлса, "Аҳиллик", "Соҳил", "А.Навоий", "Оқолтин", " Зарбдор" маҳалла фуқаролар йиғинларига компьютер жамланмаси берилди.

Якунланаётган йилда Сирдарё вилоятидаги маҳалла фуқаролари йиғинларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш борасида фонднинг Сирдарё вилоят бўлими ва бўлинмалари томонидан қарийб 400 миллион сўмлик мебель, компьютер жамланмалари етказиб берилган.

Ш.Суяров,Ф.Тошматов ( сурат), ЎзА

105 | 27.12.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш