Янгиликлар

Алишер Навоий халқпарвар ва меҳр-саховат соҳиби

#Навоий
Алишер Навоий халқпарвар ва меҳр-саховат соҳиби

Республикамизнинг турли олий таълим муассасаларидан 60 га яқин профессор-ўқитувчилар, навоийшунослар ва талаба-ёшлар иштирок этган конференцияда Алишер Навоий томонидан амалга оширган саховат ишларини ўрганишнинг долзарблиги ва унинг бугунги давримиз учун ижтимоий аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Навоий давлат педагогика институти Ахборот ресурс марказида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, Навоий давлат педагогика институти, “Алишер Навоий нодир меросини тарғибот маркази” жамоат бирлашмаси билан ҳамкорликда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий халқпарвар ва меҳр-саховат соҳиби” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Республикамизнинг турли олий таълим муассасаларидан 60 га яқин профессор-ўқитувчилар, навоийшунослар ва талаба-ёшлар иштирок этган конференцияда Алишер Навоий томонидан амалга оширган саховат ишларини ўрганишнинг долзарблиги ва унинг бугунги давримиз учун ижтимоий аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Онлайн ва офлайн тарзда ташкил этилган конференцияда зоом платформаси орқали “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими бошқаруви раиси Фахриддин Солиев, Навоий давлат педагогика институти профессори, “Алишер Навоий нодир меросини тарғибот маркази” жамоат бирлашмаси раиси Абдуҳамид Холмуродов, Самарқанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори Усмон Қобилов, Қўқон давлат педагогика институти профессори, филология фанлари доктори Зебо Қобилова, Жиззах давлат педагогика институти доценти Зуҳра Мамадалиева, Наманган давлат университети доценти Исроил Сулаймоновлар мвзу юзасидан маърузалар қилишди.

– Меҳр-саховат, мурувват, ҳотамтойлик ўзбек ҳалқига хос бўлган хусусият бўлиб, халқимиз азал-азалдан бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиб келган, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими бошқаруви раиси Фахриддин Солиев. – Ҳаттоки, Алишер Навоий ҳақида гап кетганда ҳам унинг ўз замонасида сахийлик, бағрикенглик, меҳр-оқибатда тенгсиз бўлганлиги тилга олинади. Тасаввуф таълимотини чуқур билган мутафаккир шоир асарларида ҳаётни, воқеликни тасаввуф нигоҳи, ақлу шуури билан кўрди, бадиий талқин қилди. Тасаввуф таълимотида жавонмардлик фалсафаси баланд мақомда туради. Улуғ шоир эътиқоди жавонмардлик фалсафаси моҳияти теран англанадиган машҳур байтда ўз ифодасини топган:

Футувват борча қилмакдир демак йўқ,

Мурувват борча бермакдур емак йўқ.

Навоий бобомиз ўз вақтида ўзининг халқпарварлик, саховатпешалик фазилатини намоён этиб, Ҳусайн Бойқаро фармойиши билан халққа солинган ортиқча солиқни ўз ҳисобидан тўлаб юборган. Бундай воқеалар сиёсий фаолияти давомида бир неча бор юз берган.

Бу ҳақда Хондамирнинг “Макорим ул-ахлоқ”, Мирхонднинг “Равзат ус-сафо”, Зайниддин  Восифийнинг “Бадоеъ ул-вақое” асарларида қизиқарли маълумотлар берилган. Навоий сахийлик тўғрисида “Маҳбуб ул-қулуб” асарида алоҳида бобда қимматли ўгитлар қилган:

“Фахрланиш учун бермоқ ўзни кўрсатишлик ва бу билан ўзини сахий демак беҳаёликдур. Кишилар кўрмагунча бермаган пасткашдир, сахий эмас. Тилаганга берганни ҳам сахийликдан йироқ бил, қистов билан бермаганни яхшироқ бил. Битта нонни икки бўлиб, ярмини бир очга берганни сахий дегил, ўзи емай барини муҳтожга берганни сахий дўст дегил”

Сахий ўзидаги бор нарсани бошқадан қизғанмайдиган, фоний дунё роҳат-фароғати ўткинчилигини англаб етган, бу дунёдаги қилинган ҳар бир эзгу, савоб иш охират синовларидан ўтиб, чин саодатга етишишнинг асосий воситаси деб билган кишидир. Навоий умр бўйи кишиларни ана шу фазилатларга эга бўлишга чақирди.

Конференцияда Ҳазрат Алишер Навоий ижодидан намуналар, унинг асарларидан руҳланган ҳолда яратилган мухаммаслар, шеърлар ўқилди.

Конференция юзасидан “Алишер Навоий халқпарвар ва меҳр-саховат соҳиби” номли мақолалар тўплами чоп этилди ва иштирокчиларга тарқатилди.   

114 | 28.12.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш