Янгиликлар

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қўллаб-қувватланмоқда

#Навоий
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қўллаб-қувватланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 21 декабрь куни “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Нурота туманида рўйхатга олинган кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 864 та оилага 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жумладан, “Темир дафтар” рўйхатига олинган 81 та оилага 64 миллион 800 минг сўм, 18 ёшгача фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи 421 та оилага 336 миллион 800 минг сўм ва ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боласи бўлган 362 та оилага 289 миллион 600 минг сўм маблағ тарқатилмоқда.

Янги йил совғалари улашилмоқда

Зарафшон шаҳрида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз ҳамда ногиронлиги бўлган оилаларнинг фарзандлари учун шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган маблағ эвазига 13 та МФЙдаги 40 нафар болажонга Янги йил совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, 2021 йил 21 декабрда Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида”ги навбатдаги сессия қарори билан Зарафшон шаҳрида истиқомат қилаётган ижтимоий ва тиббий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган 10 нафар фуқароларга даволаниши ва моддий аҳволини тиклаш учун ажратилган 10,4 миллион сўмлик бир марталик моддий ёрдам маблағи ўз эгаларига етказилди.

Абдували Бўриев, ЎзА

118 | 28.12.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш