Янгиликлар

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида мусобақа ташкил этилди

#Тошкент_шаҳар
“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида мусобақа ташкил этилди

Коронавирус пандемияси жисмоний тарбия инсон саломатлигини таъминлашда муҳим омил эканини яна бир карра исботлади. Шу боис фуқароларнинг жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифасига айланди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳам тизимда меҳнат қилаётган ходимлар саломатлигини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг шанба кунлари спорт мусобақаларини ташкил этиб келмоқда. “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги навбатдаги мусобақа Юнусобод туманида бўлиб ўтди.

— Астробод маҳалласидаги академик лицейнинг спорт залида ташкил этилган мусобақада барча туманлардан жамоалар иштирок этди, — дейди фонд Тошкент шаҳар бўлими раиси А.Далабоев. — Якуний натижаларга кўра, фонднинг Юнусобод туман бўлинмаси ғолибликни қўлга киритди.

Таъкидлаш керак, фонднинг Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан декабрь ойининг ўзида спортнинг шахмат-шашка, волейбол ва қўл тўпи турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

105 | 28.12.2021
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш