Янгиликлар

Меҳрнинг чегараси бўлмайди

Меҳр ва саховат, шукроналик, сабр ва қаноат, ўзгаларга яхшилик соғиниш, қўлдан келганича савобли ишлар қилиш халқимизнинг миллий фазилатларидан саналади.
Меҳрнинг чегараси бўлмайди

Меҳр ва саховат, шукроналик, сабр ва қаноат, ўзгаларга яхшилик соғиниш, қўлдан келганича савобли ишлар қилиш халқимизнинг миллий фазилатларидан саналади.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви ва туман бўлинмалари томонидан Қурбон ҳайити байрами арафасида кўплаб Ижтимоий-маънавий лойиҳалар ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 июлда “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига биноан  Қурбон ҳайити байрами муносабати билан мамлакатимизда хайр-саховат тадбирларини янада кўпроқ ўтказиш, маҳаллалар ободлигига эътиборни кучайтириш, муҳтож оилалар ҳолида хабар олишга оид ишлар ҳажми янада кенгайди.  

“Маҳалла” фонди Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларни хонадонларига ташриф буюриб хайрия тадбирлари ўтказилди. 

Жумладан, Сергели ва Янгиҳаёт тумани маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилувчи 8 та,  Яккасарой тумани маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилувчи 4 та, Олмазор тумани маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилувчи 7 та,  Бектемир тумани маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилувчи 200 та, Учтепа тумани маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилувчи 10 та, Шайхонтоҳур тумани маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилувчи 14 та, Яшнобод тумани маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилувчи 4 та, жами 247 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. 

Яшнобод тумани «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Висол кўчаси 14-уйда яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Алимжон Маҳмудов  ҳамда Янги давр маҳалласидаги Оқ дарё 1-муюлиш кўчаси 8-уйда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 1-сонли касалхонада даволанаётган Абдуллаев Рустам ҳолидан хабар олиниб ногиронлик аравачаси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлар берилди. 

Бу каби эзгу амаллар наинки пойтахтимиз, балки мамлакатимиз маҳаллаларида фаол давом этмоқда. 

Н.Усмонова, 

ЎзА мухбири

107 | 10.07.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш