Янгиликлар

Мирзачўлда Арафа куни 200 га яқин эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди

Ҳайит байрамлари ва муҳим саналар арафасида якка ёлғиз кексалар, ётиб қолган беморлар, кам таъминланган, эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр ва саховат кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятлардандир.
Мирзачўлда Арафа куни 200 га яқин эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди

Ҳайит байрамлари ва муҳим саналар арафасида якка ёлғиз кексалар, ётиб қолган беморлар, кам таъминланган, эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр ва саховат кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятлардандир.

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларидаги каби Мирзачўлда ҳам ана шундай хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

– Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл тумани бўлинмаси бошқаруви томонидан тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка ёлғиз, мустақил ҳаракатлана олмаётган 10 нафар кекса нуроний онахон ва отахонларнинг уйларига “уйма-уй” кириб, ҳолидан хабар олиб, барчаларини, меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан қутладик ва уларга 18 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғалари туҳфа этилди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл тумани бўлинмаси бошқаруви раиси Мусурмонқул Дарибаев. 

– “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасидан ташқари, туман ҳокимлиги, “Сангзор Кластр” МЧЖ томонидан тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка ёлғиз, ногиронлиги бўлган жами 190 та оилалар ҳолидан хабар олинди ва уларга ҳам 18 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жами 50 миллион сўмлик Қурбон ҳайити байрам туҳфалари тарқатилди.

Кўрсатилган бундай эътибор ва рағбатдан аҳоли жуда мамнун.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

72 | 10.07.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш