Янгиликлар

Қутлуғ кунларда улуғ амаллар

Ийд Қурбон ҳайит байрами арафасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлим бошқаруви томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинди.
Қутлуғ кунларда улуғ амаллар

Ийд Қурбон ҳайит байрами арафасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлим бошқаруви томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

Фарғона шаҳар “Ипак йўли” МФЙ, Ипак йўли кўчаси, 506-уйда истиқомат қилувчи Бухожархон Қорабоева кам таъминланган, ўзгалар парваришига муҳтож. 7 нафар фарзанди бор. Ҳозирда қизи Қаноатхоннинг қарамоғида, қизи ҳам 2-гуруҳ ногирони.

Бугун бу оила ҳолидан хабар олиниб, унга ногиронлик аравачаси ва 7 хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.

Марғилон шаҳар “Янги ҳаёт” МФЙ, Сўфи Оллоёр кўчасида истиқомат қилувчи Мамлакатхон Исақованинг оёқлари ишламай қолганига кўп йиллар бўлди. Оилада 2 нафар қизи ва 1 нафар невараси билан яшайди. Қизларининг бири 2-гуруҳ ногирони. Мамлакат опанинг ҳолидан хабар олиниб, унга ногиронлик аравачаси ҳамда 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши ярим кўнгилларга нур олиб кирди.

Фарғона шаҳар “Ўрмончилар” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 290-“А” хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Александра Мищенко ҳам кам таъминланган, ўзгалар парваришига муҳтож. 1 нафар қизи билан истиқомат қилади. Бу фуқаронинг ҳам кўнгли сўралди ва 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Умуман, жорий йилнинг 6 ойи давомида “Маҳалла” ХЖФ томонидан 480 нафар фуқарога 168 732 000 сўмлик моддий ёрдам маблағлари ажратилди, 277 нафар фуқароларга эса 68 483 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

 

“Маҳалла” ХЖФ вилоят бўлими матбуот хизмати

90 | 10.07.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш