Янгиликлар

Андижонда 2 минг 56 та эҳтиёжманд оилага ёрдам кўрсатилди

Президентимизнинг жорий йил 1 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида мамлакатимизда ҳайит байрамини юқори даражада,
Андижонда 2 минг 56 та эҳтиёжманд оилага ёрдам кўрсатилди

Бугун юртдошларимиз Қурбон ҳайити байрамини юқори кўтаринкилик билан нишонламоқда. Сир эмаски, кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, мусулмонларнинг ўз зиммаларидаги диний арконларни бекаму кўст адо этишлари учун зарур барча шароитлар яратилди, минглаб юртдошларимиз умра, ҳаж зиёратларини адо этмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 1 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида мамлакатимизда ҳайит байрамини юқори даражада, халқимизнинг миллий ва диний қадриятларига мос равишда ўтишини таъминлаш учун тегишли тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазифалар белгиланган. Мазкур қарор ижроси доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Андижон вилояти бўлими ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси, унинг туман, шаҳар бўлиинмалари томонидан эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Халқимиз учун эзгулик, мурувват ва саховат ойи ҳисобланган ушбу қутлуғ кунларда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди, айниқса, саховат тадбирлари доирасида жуда кўп ногирон, якка ёлғиз яшовчи ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан “Саховат ва кўмак” жамғармаси, унинг туман ва шаҳар бўлинмалари томонидан 1 минг 666 та эҳтиёжманд, кам таъминланган оилага 340 миллион 360 минг сўм миқдорида 10 турдаги (ўсимлик ёғи, гўшт, гуруч, сабзи, чой, макарон, туз, ун, тухум ва хакозо) озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек,  390 та оилага 500 минг сўмдан нақд пул тарқатилди. Бундан ташқари, Андижон туманидаги “Бўтақара мурувват” уйига 6 миллион сўмлик ётоқ чойшаблари тақдим этилди.

Бу каби хайрия ва саховат тадбирлари вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилди. Масалан, Қўрғонтепа туманидаги чекка ва олис ҳудудларда истиқомат қилувчи 30 та эҳтиёжманд оила йўқланиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Айниқса, Избоскан туманида яшовчи, юз ёшга яқинлашаётган Раҳимахон она Қоратоева ҳолидан хабар олинганида, у ҳукуматимиздан, мана шундай хайрли ишларга бош-қош бўлган инсонлардан беҳад мамнун бўлиб, уларнинг ҳаққига дуолар қилди. Шунингдек, кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи Турсиной Мирзақулова оиласига берилган кўмакдан оила вакиллари беҳад хурсанд бўлди.

Қурбон ҳайити муносабати билан ўтказилаётган хайрия ва саховат тадбирлари давом этмоқда.

 

Бахтиёржон Турсунов, 
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди 
Андижон вилояти бўлими  
бошқаруви раиси

ЎзА

94 | 11.07.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш