“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин”
Кўҳна Урганчнинг “Ҳамжиҳатлик”, “Жинговуз”, “Ашхабод” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Урганчда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими, унинг Урганч шаҳар бўлинмаси томонидан улуғ айём – Қурбон ҳайити байрами арафасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.
Кўҳна Урганчнинг “Ҳамжиҳатлик”, “Жинговуз”, “Ашхабод” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кекса ёшдаги фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, муборак Қурбон ҳайити байрами билан қутлаб, фонд ҳисобидан уларга совғалар улашилди.
Кўнгли ўксик, ёрдамга муҳтож, кекса ёшдаги қариялар хурсанд бўлиб яратгандан юртга тинчлик ва осойишталик, шукрона кунга етказгани учун дуо қилди.
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан туман ва шаҳарларда шу каби хайрия тадбирлари давом этади.
ЎзА
Тадбирлар тақвими
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |