Янгиликлар

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Ўзбекистон карлар жамияти Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўлими ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

  Унда  мамлакатимизда  инсон  қадр-қимматини улуғлаш, ижтимоий  ҳимояга муҳож аҳоли қатламларини  қўллаб-қувватлаш борасида амалга  оширилаётган амалий  ислоҳотлар ижроси доирасида бажарилган иш кўламларига  эътибор қаратилди.

Хусусан, мамлакатимиз ривожланишининг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд  қарорлар қабул қилинди. Эзгу мақсадларни қамраб олган ислоҳотлар “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган еттита устувор йўналишда янада кенг қамраб олингани эътироф этилди.

Маънавий-маърифий тадбир доирасида дилрабо куй ва қўшиқлар янгради, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар  учун интернат уйи ва “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида яшовчилар ҳолидан хабар олиниб, “Маҳалла” хайрия жамоат  фонди томонидан  эсдалик совғалари топширилди.

Vodiy24

36 | 15.09.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш