“Маҳалла” спорт мусобақалари ўтказилди
“Маҳалла” спорт мусобақалари ўтказилди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлим бошқаруви томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, фонднинг вилоят ва шаҳар (туман) бўлинмалари ўртасида спортнинг волейбол, шахмат ва шашка, арқон тортиш, стол тенниси ҳамда дартс спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Шахмат ва шашка спорт тури бўйича мусобақаларда фонднинг вилоят бўлими бошқаруви иқтисодчиси Умурзакова Мадинахон – биринчи, Данғара туман бўлинмаси катта бухгалтери Усмонова Иродахон – иккинчи, фонднинг вилоят бўлим бошқаруви шўъба мудири Шабиров Орифжон – учинчи ўринни эгаллади.
Стол тенниси спорт тури бўйича беллашувларда Риштон туман бўлинмаси катта бухгалтери Вохидов Дилшоджон – биринчи, Фарғона шаҳар бўлинмаси катта бухгалтери Мухаммадалиева Камолахон – иккинчи, Учкўприк туман бўлинмаси катта бухгалтери Мамазияев Мухаммадохун – учинчи ўринни олишди.
Дартс спорт тури бўйича ўтказилган мусобақада эса 1-ўринни Бувайда туман бўлинмаси катта бухгалтери Муқимов Саминжон, 2-ўринни фонднинг вилоят бўлим бошқаруви девонхона етакчи мутахассиси Усмонов Жамшидбек, 3-ўринни Қува туман бўлинмаси катта бухгалтери Мухаммаджонов Хайрулло эгаллади.
Ғолибларга фонднинг вилоят бўлими бошқаруви раиси Баҳодиржон Юлбарсов томонидан эсдалик совғалари топширилди.
“Vodiy24”
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |