Янгиликлар

Учтепаликлар янги маҳалла биносига эга бўлди

Учтепаликлар янги маҳалла биносига эга бўлди
Учтепаликлар янги маҳалла биносига эга бўлди

Энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрами шукуҳи кезиб юрган айни кунларда Наманган вилоятининг Норин туманидаги “Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғини янги идорага эга бўлди.

Маҳалла биносининг расмий очилиш маросимида Норин тумани ҳокимлиги, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этди.

“Учтепа” гузари тадбиркор Ихтиёр Мирзамаҳмудов ҳомийлигида давлат-хусусий шериклик шартларида барпо қилиниб, маҳалла идораси учун 5 та хона ажратилди.

Тўрт ярим мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи мазкур маҳаллада йиғин идораси олдинлари тадбиркорга тегишли бўлган жойда атиги иккита хонада ишлаб келган. Ўз навбатида, “Маҳалла” фонди томонидан маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти учун зарурий мебеллар ва компьютер тўплами билан тўлиқ таъминлаб берилди.

– Тўйни тўёна билан нишонладик, – дейди “Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилшод Шералиев. – Бу ҳам маҳалламиз учун унутилмас, тарихий кунга айланди. Бундай эътибордан руҳланган ҳолда, келгусида ҳам давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган “Маҳалла раиси - ислоҳотчи” тамойили асосида изчил ва самарали ишлашга интиламиз.

 Оқилхон Дадабоев, ЎзА

28 | 15.09.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш