Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда “Маҳалла” фондига тадбиркорни синдириш нега керак” сарлавҳали мақолага расмий муносабат

расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда “Маҳалла” фондига тадбиркорни синдириш нега керак” сарлавҳали мақолага расмий муносабат

Куни-кеча “EFFECT.UZ” сайтида “Маҳалла” фондига тадбиркорни синдириш нега керак” сарлавҳали видеомурожаат эълон қилинди. Видеомурожаатда Яккасарой тумани “Шоҳжаҳон” маҳалласида фаолият юритаётган тадбиркор Акбар Қиличов ўзи фаолият юритаётган фотостудия биносини “Маҳалла” фонди ноқонуний равишда олиб қўяётгани ҳақида гапириб ўтди.

Мазкур мурожаат фонд республика бошқаруви томонидан атрофлича ўрганилди. Маълум бўлишича, “Шоҳжаҳон” маҳалласидаги фотостудия биноси Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 18 майдаги 424-сонли қарори ва Яккасарой туман ҳокимининг 2015 йил 20 октябрдаги қарорига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Яккасарой тумани бўлинмасига тегишли.

 

Аммо фуқаро Акбар Қиличов 2020 йил 7 февраль куни фотостудия биносига эгалик ҳуқуқини олиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг (судья У.Суюнов) 2020 йил 08 февралдаги 4-1001-2008/1609-сонли ҳал қилув қарори билан ЯТТ “Уралова Мухлиса Суюн қизи” номига жавобгар Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастр бошқармаси зиммасига Яккасарой тумани, Шохжахон кўчаси савдо расталарида жойлашган 23 кв.м. бўлган объектни давлат рўйхатидан ўтказиб бериш мажбурияти юкланган.

Аммо ўша судда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Яккасарой тумани бўлинмасига тегишли бўлмаган шахс иштирок этган ва фонд манфаатларини ҳимоя қилиш ўрнига тескарисини қилган.

Шу боис фонд республика бошқаруви жорий йилнинг июль ойида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йилги ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар иқтисодий судига апелляция тартибида мурожаат қилган. Апелляция мурожаатида 2020 йил 7 февраль куни бўлиб ўтган судда фонд мутахассислари иштирок этмагани, фонд балансидаги биноларни ҳисобдан чиқариш учун фонд республика бошқаруви розилиги олинмагани боис биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисларида ЯТТ “Уралова Мухлиса Суюн қизи” вакили Акбар Қиличов Яккасарой тумани, Шохжахон кўчаси савдо расталарида жойлашган 23 кв.м. бўлган объект унга тегишли эканини исботлаб бераолмаган.

Шаҳар иқтисодий суди фонд республика бошқаруви томонидан киритилган апелляция мурожаатини қаноатлантирган.

Аммо орадан бироз вақт ўтгач, Акбар Қиличов Ўзбекистон Республикаси Олий Судига Тошкент шаҳар Иқтисодий суди қарори устидан касация тартибида шикоят қилган. Фуқаро А.Қиличовнинг касация тартибидаги шикояти жорий йилнинг 15 сентябрь куни кўриб чиқилди ва фуқаронинг шикояти рад этилиб, апелляция суди қарори ўз кучида қолдирилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчимизки, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ўз балансидаги биноларда тадбиркорлар билан уч томонлама ижара шартнома асосида ишлаб келаяпти. Ижара шартномасидан келиб тушаётган маблағлар эҳтиёжманд, якка-ёлғиз қариялар, ногиронлиги бор оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтириляпти. Шу боис тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлашда, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга ҳар доим тайёрмиз. Ўз навбатида, тадбиркорларни ҳам суд қарорларини ҳурмат қилишга, глобал ахборот майдонида асосланмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатишдан тийилишга чақириб қоламиз. 

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати 

77 | 19.09.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш