Янгиликлар

Кексалар эъзозда

Кексалар эъзозда
Кексалар эъзозда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги қарорига асосан мамлакатимизда ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.

Мазкур ҳафталик Наманган вилоятида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” шиори асосида ўтказилмоқда. Жумладан, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги ҳамкорлигида Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшган меҳнат фахрийлари, нуронийлар ҳузурида йўқлов тадбирлари ташкил этилмоқда. Бундай эътибор ва ғамхўрликдан Поп туманида истиқомат қилаётган 100 ёшдан ошган кексаларимиз ҳам баҳраманд бўлди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Наманган вилоятида 60 ёш ва ундан катта ёшдаги пенсионерлар 239 минг 279 нафарни ташкил қилади, шундан 18 минг 321 нафари Поп туманида яшайди. Вилоятда 52 нафар бир асрлик умрни ортда қолдирган табарруклар умргузаронлик қилмоқда.

Янги Хўжаобод маҳалласининг Чашма кўчасида яшовчи Абдураҳмон Турдиматовни попликлар ҳурмат билан тилга олади. У киши узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилган. Тўққиз фарзандини тарбиялаб, эл корига қўшган отахон бу йил 91 ёшга тўлди. 30 дан ортиқ набира ва 60 дан зиёд эвараларга бош-қош. Йўқловдан кекса нуроний мамнун бўлиб, юрт ривожи ва тинчлигини тилаб дуо қилди.
Уйғур қишлоғи, Амир Темур кўчасининг маслаҳатгўйи, Иномжон ота Шаҳобиддинов икки кам юз ёшда. Ортда қолган умрини таълим тизимида ёшлар тарбиясига бағишлаган фидойи муаллим 38-сонли умумтаълим мактабига раҳбарлик қилган. Мутасаддилар йўқловидан кекса муаллимнинг боши кўкка етди.

“Кексалар ҳафталиги” доирасида туман “Ветеран” жангчи фахрийлар ташкилоти ташаббуси билан ҳомий ташкилотлар кўмагида 161 нафар байналминал-жангчи “Бир пиёла чой”га таклиф қилинди. Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов бугунги кунда кексаларга берилаётган эътибор, ёшлар тарбиясида нуронийларнинг тутган ўрни ва аҳамиятига тўхталиб, маҳаллаларда “Ўн ёшга бир нуроний тарбиячи” тамойили асосида байналминал-жангчиларни жалб этиш зарурлигини таъкидлади. Тадбир иштирокчилари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.


Оқилхон Дадабоев, ЎзА

210 | 11.10.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш