Янгиликлар

Чироқчилик фахрийлар Бухорога саёҳат қилди

Чироқчилик фахрийлар Бухорога саёҳат қилди
Чироқчилик фахрийлар Бухорога саёҳат қилди

Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Кексалар ҳафталиги” доирасида Қашқадарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва Чироқчи тумани ҳокимлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан 50 нафар чироқчилик нуронийлар учун Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди.  

Иштирокчилар зиёратни Бухоро вилояти Когон туманидаги “Нақшбандия” тариқати ривожига катта ҳисса қўшган Олтинчи Пир дея, ном қозонган Саид Амир Кулол зиёратгоҳидан бошлашди. Шундан сўнг етти пир зиёрати давом этди.

Бухоро — табаррук замин. Азал-азалдан турли савдо йўллари, маданият ва цивилизациялар чорраҳасида жойлашган бу кўҳна гўшанинг оҳанрабоси, кўрку таровати инсонни доимо ўзига чорлаб туради. Нақшбандия тариқатининг асрлар силсиласида ҳамиша обрў ва эътибор қозониши боиси шундаки, у инсонни ҳамиша яратувчиликка, меҳнатга, ҳалол ризқ топишга ундайди.  “Дилба ёру даст бакор”, яъни “Қўлинг меҳнатда, қалбинг Оллоҳда бўлсин” ақидаси жамиятнинг барча қатлами учун бирдек аҳамиятга эгадир.

Ўлмас Баротов,  ЎзА.

169 | 26.10.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш