Оилавий шифокорлик пунктига жиҳозлар келтирилди
Оилавий шифокорлик пунктига жиҳозлар келтирилди

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими томонидан Нурота туманининг олис “Янгитурмуш” маҳалласидаги “Папанай” оилавий шифокорлик пункти моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида тиббиёт жиҳозлари топширилди.
Ушбу қишлоқ вилоят марказидан қарийб 120 км узоқликда жойлашган бўлиб, айрим сабабларга кўра, 2017 йилда “Папанай” қишлоқ врачлик пункти ёпилган эди. Аммо Папанай ва Жилонтамғали қишлоқлари аҳолиси таклифлари инобатга олиниб, жорий йил апрель ойида оилавий шифокорлик пункти сифатида фаолиятини бошлади. Ҳозирда муассасада 18 нафар тиббиёт ходими 2213 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
– Тумандаги мазкур қишлоқлар аҳолиси соғлигини тиклаши учун вилоят ёки туман марказига боришига тўғри келарди, – дейди Маҳалла” хайрия жамоат фонди Нурота туман бўлинмаси раиси вазифасини бажарувчи Исматилла Нусратов. – Мазкур оилавий шифокорлик пункти фаолияти қайта ташкил этилганидан сўнг аҳолига қулай бўлди. Бугун тиббиёт муассасасига 2 та кроват, 2 та диван, 2 та жавон, 10 та стул, 2 та ҳужжатлар жавони топширдик. Мақсадимиз олис ҳудудларда ҳам тиббиёт муассасалари моддий-техник базаси яхши бўлиб, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатсин.
Ушбу хайрли ишни амалга оширишда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ яқиндан кўмакдош бўлди. Бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.
А.Бўриев, ЎзА
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |